Европа Иттифоқи Эрон билан Ормуз бўғозида кемалар қатновини қайта тиклаш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда бирлашманинг ташқи сиёсат хизмати вакили Анвар ал-Ануни маълум қилди.
Унинг РИА Новости келтирган сўзларига кўра, ушбу музокаралар дипломатик даражада олиб борилмоқда. Ал-Ануни ЕИ «чексиз уруш»дан манфаатдор эмаслигини алоҳида таъкидлади.
«Ормуз бўғозини очиқ ҳолда сақлаб қолиш бизнинг ва ЕИнинг манфаатларимизга мос келади», — дея қўшимча қилди у.