Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Европа Иттифоқи АҚШнинг Украина бўйича режасига қарши чиқди

Европа Иттифоқи АҚШнинг Украина бўйича режасига қарши чиқди

Европа Иттифоқи давлатлари АҚШ илгари сураётган Украина можаросини ҳал қилиш режасига қарши чиқди.

Бу ҳақда Reuters манбаларга таяниб хабар берди.

Уларнинг фикрича, режа ҳудудий имтиёзлар бериш ва Украинани қисман қуролсизлантиришни назарда тутади. Брюсселда йиғилган Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари АҚШнинг ҳали ошкор этилмаган режасини батафсил изоҳламади, бироқ Киевдан талаб қилинадиган имтиёзларни қабул қилмасликларини очиқ айтишди.

Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэль Баррога кўра, Украина адолатли тинчлик ўрнатилишини истайди, бироқ унга таслим бўлиш йўли билан эришиб бўлмайди. АҚШ Давлат котиби Марко Рубио фақат икки томоннинг ўзаро ён беришларини талаб қиладиган тинчлик таклифлари ҳақида гапирди.

Бир кун аввал бир қанча оммавий ахборот воситалари АҚШда Россия-Украина урушини тугатиш бўйича ишлаб чиқилган 28 банддан иборат режа ҳақида хабар берган эди. Ҳужжат расман тақдим этилмаган, бироқ бир қанча оммавий ахборот воситалари АҚШ президенти Дональд Трамп уни аллақачон маъқуллаганини даъво қилмоқда. Режага кўра, Украина Донбаснинг Украина назоратидаги қисмидан воз кечиши, Киевга ҳарбий ёрдамни камайтириши ва рус тилини давлат тили сифатида тан олиши керак.

Киритилди: 06:36 21.11.2025. Ўқилди: 1030 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!