Европа Иттифоқи АҚШдан олимларни ўзига жалб қилиш стратегиясини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда Politico нашри хабар берди.
Нашрининг хабар беришича, Германия, Франция, Испания каби 12 та Европа давлати ЕИнинг инновациялар бўйича комиссарига хат йўллаган. Унда Евроиттифоқ илмий тадқиқотларга кўмак ва молиялаштиришнинг асоссиз қисқариши туфайли қийин вазиятга тушган АҚШ олимларини жалб қилиши лозимлиги таъкидланган.
ЕИ бу борада мақсадли молиялаштириш, иммиграция тузилмаси ва бошқа етакчи илмий давлатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш каби чора-тадбирларни режалаштирмоқда.
Мактубни имзолаган давлатлар Еврокомиссиядан яқин ҳафталарда Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар тадқиқотлар бўйича вазирларининг йиғилишини ташкил этишни сўрамоқда. Унда мазкур стратегияни амалга ошириш бўйича батафсил режа муҳокама қилинади.