Бугун 20 июль, 2024 йил, шанба

O'ZB

Европа иссиқ ҳавода "ёна бошлади"

Европа иссиқ ҳавода "ёна бошлади"

Айни кунларда кўҳна қитъанинг жанубий қисми йилнинг илк иссиқ тўлқини билан курашмоқда. Туркия вилоятлари ва Кипрда ўрмон ёна бошлади, Aфинадаги Aкропол эса сайёҳлар учун вақтинча ёпилди.

“AзерТAЖ” хабар беришича, Шимолий Aфрикадан келаётган иссиқ ҳаво оқибатида ҳарорат жума кунига қадар 40 даражадан ошиши кутиляпти. Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Иброҳим Юмакли сўзларига кўра, мамлакатда беш хил ёнғин содир бўлган. Икки хил ҳолат назорат остига олинган. Ғарбда ва Қора денгиз бўйида ўтни ўчириш учун самолёт ва вертолётлардан фойдаланилган.

Кипрнинг Полеми ва Куртуки қишлоқларида саккиз квадрат/километр жойда ёввойи ўсимлик, қишлоқ хўжалиги экини ёнган. Фермер хўжаликларига, 14 та турар-жой биносига жиддий зарар етган. 49 киши вақтинча жойлаштириш марказига кўчирилган.

Греция рекорд даражадаги иссиқ туфайли мактабларни ёпди. Пойтахт Aфинада чоршанба куни кечқурун ҳарорат 30 даражага чиқди. Расмийлар мамлакат бўйлаб шифокорлар сафарбарлигини эълон қилди. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги давлат хизматчиларига уйдан ишлаш тўғрисида кўрсатма берган. Кучли жазирама дам олиш кунларигача давом этиши мумкин.

Киритилди: 12:57 14.06.2024. Ўқилди: 2190 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!