Бугун 2 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Европа Исроилга қарши ҳақиқий санкциялар тайёрламоқда

Европа Исроилга қарши ҳақиқий санкциялар тайёрламоқда

Европа Иттифоқи Тел-Авивга қарши камида ўнта соҳада, жумладан савдо ва таълим соҳасида чоралар кўришга тайёрланмоқда.

Европа Иттифоқи раҳбарлари Ғазо уруши сабаб Исроилга қарши аниқ чоралар кўришга босим остида. 29 август куни Ирландия Ташқи ишлар вазири Саймон Харрис журналистларга Европа энди фақат сўз билан қоралашдан амалий ҳаракатларга ўтиши кераклигини айтди.

У савдо, молия ва сиёсий алоқалар каби ўн йўналишда чекловлар жорий этишни таклиф қилди.

Харрис таъкидлаганича, Европа Иттифоқи Исроил билан ассотсиатсия келишуви ва бошқа шартномаларни қайта кўриб чиқишда инсон ҳуқуқлари стандартлари бажарилишини таъминлаши керак.

Вазир шуни алоҳида таъкидладики, айрим Европа давлатларининг сабр қилиш чақирувларига қарамасдан, Исроил сиёсатини ўзгартирмади ва юзлаб фаластинликларни ўлдиришда давом этмоқда.

«Дунё Европани кузатяпти, у ҳаракат қилишга тайёрми, деб билиш учун», — деди Харрис Копенгаген шаҳрида Европа Иттифоқи Ташқи ишлар ва мудофаа вазирлари норасмий йиғилишида иштирок этар экан.

Харрис таъкидлашича, таклиф этилган чоралар уруш ҳаракатларини тўхтатишга ва Ғазога гуманитар ёрдам етказишни таъминлашга қаратилган. У ушбу чекловларни барча Европа давлатлари билан муҳокама қилишга ваъдалар берди.

Унинг чақириғини Шветсия ва Нидерландия қўллаб-қувватлади. Бу икки давлат Исроил вазирлари ва Ғарбий Соҳилда ноқонуний босқинчиликка алоқадор ноқонуний кўчманчиларни нишонга олган мақсадли санкциялар жорий этишни ҳам талаб қилмоқда.

Шунингдек, улар Европа Иттифоқи ва Исроил ўртасидаги савдо келишувидан саноат ва қишлоқ хўжалигига оид айрим бандларни тўхтатишни талаб қилмоқда, деб хабар беради AFP. Шветсия Ташқи ишлар вазири Мария Мальмер Стенергард санкциялар яҳудий босқинчиликларини кенгайтирган вазирларга «қиинчиликлар» яратиши кераклигини таъкидлади.

Европа Иттифоқи ушбу таклифларни 30 август куни Копенгаген шаҳридаги ташқи ишлар вазирлари йиғилишида муҳокама қилади. Иттифоқ аъзолари санкциялар масаласида ҳануз бўлиниб қолмоқда. Ўтган ой давлатлар Исроилга қарши чоралар бўйича келиша олмаган эди. Аммо Европа ташқи сиёсат раҳбари Кая Каллас бошчилигидаги мулозимлар огоҳлантиришича, агар Исроил Ғазода гуманитар мажбуриятларини бажармаса, Брюссел қарорни қайта кўриб чиқади.

Киритилди: 11:04 30.08.2025. Ўқилди: 833 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!