Европа давлатлари Россия Украинадан кейин ўз армиясини улар томон йўналтириши мумкинлигидан хавотирда. АҚШнинг янги президенти Россия ҳужум қилган тақдирда NATO'нинг тарихий иттифоқчиларини ҳимоя қилмаслиги мумкинлигидан хавотирлар мавжуд.
— Литва Россияга олиб борадиган кўприкларга миналар ўрнатишни режалаштирмоқда ва агар рус танклари чегарани кесиб ўтишга уринса, уларни портлатишга тайёр;
— Болтиқ денгизида NATO кемалари Россиянинг сув ости алоқа кабелларига зарар етказишда айбланаётган “соя флоти” кемаларини қидириш билан шуғулланмоқда;
— Европа осмонида Исроилнинг “Темир гумбаз” тизимига ўхшаш йирик ракетага қарши мудофаа тизимини қуриш режалаштирилмоқда;
— Норвегия фавқулодда вазиятларга тайёргарлик бўйича қўлланмасини янгилади;
— Германия фавқулодда вазиятлардан огоҳлантириш тизимларини қайта тиклаш учун тахминан 100 миллион евро ажратди.