Бугун 29 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Тезкор! Uzbekistan Airways Россия ва Беларусга отланган йўловчиларни огоҳлантирди

Тезкор! Uzbekistan Airways Россия ва Беларусга отланган йўловчиларни огоҳлантирди

Россия Федерацияси ва Беларус Республикаси божхона органларининг талабларига мувофиқ, ушбу давлатлар ҳудудига чекилмайдиган тамаки маҳсулотларини («носвой»), шунингдек, исириқ ўсимлигини ҳар қандай кўринишда олиб кириш қатъиян тақиқланади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways авиакомпанияси ўзбекистонлик йўловчиларни огоҳлантирди.

«Ушбу тақиқни бузганлик учун жарима ва бошқа ҳуқуқий оқибатлар, жумладан жиноий жавобгарликкача бўлган чоралар белгиланган (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 228 ва 231-моддалари асосида). Қоидаларга риоя қилишингизни сўраймиз», дейилади хабарда.

2024 йил феврал ойида Россия бош вазири Михаил Мишустин давлат назорати остида бўлиши шартлиги белгиланган гиёҳвандлик воситалари рўйхатига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Рўйхатга янги моддалар қўшилган, жумладан Péganum hármala (рус тилида Грамала) ўсимлиги ҳам киритилган. У Ўзбекистонда исириқ номи билан танилган. Исириқ нега тақиқланган ўсимликлар рўйхатига киритилганига расман изоҳ берилмаган. Бунга ўсимлик таркибида психотроп алкалоидлар мавжудлиги сабаб бўлиши мумкин.

Киритилди: 18:15 27.01.2025. Ўқилди: 5494 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!