Бу ғалаба Трампга халқаро сиёсатдаги бошқа муаммоларни куч билан ҳал қилиш мумкин деган, янги куч беради.
Трамп икки ҳарбий самолётда ноқонуний муҳожирларни Колумбияга чиқариб юборди. Колумбия уларни қабул қилишдан бош тортди. Бир неча соатдан сўнг Трамп Колумбия расмийларига қарши санкциялар киритди ва Колумбиядан келадиган барча товарларга 25 фоизлик бож жорий қилди ва бу ҳали бошланиши, деб таҳдид қилди.
Бундан 6 дақиқа ўтгач, Колумбия президенти Трампнинг барча шартларини қабул қилди ва ҳатто Колумбиядан Қўшма Штатлар томонидан чиқариб юборилаётган барча ноқонуний муҳожирларни олиб келиш учун ўз самолётини юборди.
Бу деярли анекдотга айланган воқеа катта халқаро оқибатларга олиб келади. Чунки у Трампни барча халқаро муаммоларни куч ва санкциялар билан ҳал қилиш керак деган фикрини мустаҳкамлайди. (https://t.me/therealniyozov/543)