Бугун 20 сентябрь, 2019 йил, жума

O'ZB

Европа экспертлари жаҳоннинг энг яхши смартфонини аниқлашди

Европа экспертлари жаҳоннинг энг яхши смартфонини аниқлашди

Huawei'нинг «P30 Pro» русумли флагмани Европа Тасвир ва Овоз Ассоциацияси (EISA) томонидан 2019-2020 йилларнинг энг яхши смартфони деб тан олинди.
Рейтингга авторитет компанияларнинг 50та аудио ва видеотехникалари киритилган.

Huawei телефони EISA талқинига кўра кетма-кет иккинчи йил жаҳондаги энг яхши смартфон деб топилмоқда. 2018 йилда шу компаниянинг «P20 Pro» смартфони биринчи ўринни олганди.

Бу йил бозордаги ўрнида энг катта ижобий силжий кузатилган смартфон сифатида OnePlus'нинг «7 Pro» модели эътироф этилди. Xiaomi'нинг «Redmi Note 7» смартфони эса «Энг яхши харид» туркумида барча рақобатчиларини ортда қолдирди.
Қайд этиш жоиз, Huawei, OnePlus ва Xiaomi'ларнинг учаласи ҳам Хитой компанияларидир.

Маълумот учун, Европа Тасвир ва Овоз Ассоциацияси смартфон, камера, овоз ёзиш техникалари ва шу каби мультимедиа воситаларини синовдан ўтказиш билан шуғулланади. Ташкилотга 1982 йилда асос солинган.

Киритилди: 04:34 19.08.2019. Ўқилди: 743 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!