Бугун 19 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Европа дипломатияси раҳбари “Озодлик радиоси”нинг ёпилиши ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

Европа дипломатияси раҳбари “Озодлик радиоси”нинг ёпилиши ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

"АҚШ ҳукуматининг “Озодлик радиоси” фаолиятини молиялаштиришни тўхтатиши ҳақидаги хабарни эшитиш мен учун қайғули бўлди. “Озодлик радиоси” демократия маёғи эди ва сўз эркинлигида унинг жуда катта аҳамияти бор", — дея таъкидлади Кая Каллас.

Шу билан бирга, Каллас Европа Иттифоқи ҳозирча Доналд Трамп маъмурияти қарори билан ёпилган ОАВларни молиялаштиришни ўз зиммасига олишга тайёр эмаслигини таъкидлади.

"Бу саволга жавоб шундаки, бу ўз-ўзидан содир бўлмайди. Европа Иттифоқи қандай чоралар кўриш мумкинлигини ўрганиб чиқади", — деб қўшимча қилди ЕИнинг ташқи ишлар бўйича вакили.

Киритилди: 22:37 17.03.2025. Ўқилди: 443 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!