Бир гуруҳ Европа давлатлари «Украинага қўшин киритиш режаси устида яширинча ишламоқда», деб ёзади Associated Press.
Улар «Россия билан бўлажак тинчлик битимини амалга оширишга ёрдам бериш» ниятида. «Буюк Британия ва Франция бу борадаги саъй-ҳаракатларнинг бошида турибди, аммо тафсилотлар камлигича қолмоқда», чунки мамлакатлар Путинга ўз карталарини кўрсатишни истамайди, деб ёзади AP.
Агентлик маълумотларига кўра, бу масала тахминан бир йил аввал ўрганила бошлаган. Бироқ, бу қандай амалга оширилиши ҳозирча аниқ эмас. Якуний режа урушдан кейинги алоқа линияси қандай кўринишга эга бўлишига асосланиши керак.