Бугун 19 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Европа давлатлари Россия ва АҚШ президентларининг телефон суҳбатини хавотир ва умид билан кутяпти

Европа давлатлари Россия ва АҚШ президентларининг телефон суҳбатини хавотир ва умид билан кутяпти

Газетанинг ёзишича, ушбу мулоқот натижалари қитъанинг хавфсизлиги учун жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

"18 мартда бўлиб ўтадиган суҳбатда Трамп ва Путин Украина ҳамда Европанинг келажагини муҳокама қилади. Бу эса қитъа хавфсизлигига салбий таъсир қилиши мумкин. Шу боис Европанинг бир қатор мамлакатларида хавотирли кайфият ҳукм сурмоқда, бироқ айни пайтда суҳбатдан ижобий натижа кутаётганлар ҳам бор", деб ёзади нашр.

Украина расмийлари Трамп Путинга ҳали рус қўшинлари назоратига ўтмаган ҳудудларни топширишга рози бўлиши мумкинлигидан чўчиётгани айтилмоқда. Шунингдек, Финляндия, Эстония, Латвия, Литва ва Полша Америка қўшинларининг Европадан чиқиб кетишидан хавотирда. Улар "бир неча йил ичида Россия армиясининг ҳужуми содир бўлиши" мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Bild манбаларига кўра, АҚШ ва Россия етакчиларининг музокаралари Европа хавфсизлигига қандай таъсир кўрсатиши ҳали ноаниқ. Аммо суҳбатдан кейин минтақа давлатлари ўртасидаги муносабатларда жиддий ўзгаришлар содир бўлиши мумкин.

Киритилди: 14:43 18.03.2025. Ўқилди: 776 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!