Агентлик бу ҳақда вазиятдан хабардор манбаларига таяниб, хабар бермоқда.
Bloomberg'нинг икки суҳбатдошига кўра, Европа Иттифоқи мамлакатлари раҳбарлари “Путиннинг Трампга таъсир ўтказишга уринишига қарши тура олиш” учун бирлашиши лозим. Яна бир манба эса Венгриядаги музокараларда иштирок этиш учун муносиб номзод сифатида Финляндия президенти Александр Стуббни тилга олган.
"Стубб номзоди бежизга кўриб чиқилмаяпти. Финландия президенти Қўшма Штатлар етакчиси Доналд Трамп билан яхши шахсий мунисабатларга эга. Шу билан бирга, у Украинани қўллаб-қувватлаш тарафдорларидан бири ҳисобланади", дейилади мақолада.