Европа авиахавфсизлик агентлиги Россия ҳаво ҳудудидан фойдаланувчи авиакомпаниялар учун тавсияларни кучайтирди. Можаро ҳудудлари устидан учиш хавфлари ҳақидаги янгиланган маълумотда авиарегулятор Россиянинг европа қисми, шу жумладан Урал устида парвозлардан воз кечишни тавсия қилди.
Янги тавсиялар Россиянинг Украинага қарши давом этаётган уруши ва "фуқаролик ҳаво кемаларига ҳужумлар хавфи, фуқаролик ва ҳарбий авиация ўртасидаги ҳамкорликдаги мумкин бўлган камчиликлар ва нотўғри идентификация эҳтимоли" билан боғлиқ. Регулятор "Озарбайжон авиалиниялари" самолётининг ҳалокатини мисол сифатида келтирган.