Бу ҳақда The Economist нашри хабар бермоқда.
2022 йил январ ойидан бери Европа Иттифоқининг Украинага молиявий, ҳарбий ва гуманитар ёрдами миқдори 113 миллиард еврони ташкил этди, бу ЕИ давлатлари умумий ЯИМининг 0,2 фоизидан сал кўпроғига тенг.
Агар Қўшма Штатлар Киевни қўллаб-қувватлашни тўхтатса, унинг ўрнини босиш учун Евроиттифоқ ўз ҳиссасини тахминан икки баравар, яъни ЯИМнинг 0,4 фоизигача ошириши керак бўлади.
Украинага ёрдам учун Финляндия аллақачон шунча, Дания эса ундан ҳам ко'проқ пул сарфламоқда. Шу билан бирга, бу давлатлар Киевга ҳарбий таъминот етказиб беришда ҳал қилувчи рол ўйнамайди.