Европа комиссияси Украинадан мамлакат фермерларини қўллаб-қувватлаш учун 220 миллион евро ажратиш бўйича сўров олди.
Бу ҳақда Европа комиссиясининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича матбуот котиби Луиза Боги маълум қилди.
"Украиналик фермерлар учун 220 миллион евро миқдорида грант ажратиш бўйича сўровга келсак, уни олганимизни тасдиқлаймиз", — деди у Брюсселдаги брифингда.