Европа Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен ва Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Кая Каллас Россияга қарши янги, 19-санкциялар пакетини тақдим этди. Янги чекловлар доирасида қуйидагилар таклиф қилинмоқда:
◾️ Европа Комиссияси Россия нефти учун нарх чегарасини баррелига 47,6 доллар этиб белгилаш;
◾️ Россия ва хорижий давлатларнинг 45 та компанияси ҳамда “соя флоти”нинг 118 та кемага қарши санкциялар жорий этиш;
◾️ 2027 йил 1 январдан бошлаб Россиядан суюлтирилган газ импортини тўхтатиш;
◾️ Европа Иттифоқи Россиянинг “Мир” тўлов тизимига қарши чекловлар киритишни режалаштирмоқда;
◾️ “Роснефть” ва “Газпромнефть” билан барча битимларни тўлиқ тақиқлаш;
◾️ Учинчи давлатлар, жумладан Хитойнинг Россия мудофаа саноатига кўрсатган ёрдамига қарши санкциялар жорий этиш;
◾️ Россия, Ҳиндистон ва Хитой саноатига экспорт назоратини кучайтириш;
◾️ Кимёвий моддалар, металлар ва тузларнинг айрим турларини экспорт қилиш тақиқлаш.