Еврокомиссия (ЕК) июнь ойида Украинага 90 миллиард евролик молиялаштириш дастури доирасида 9,1 миллиард евро ажратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Брюсселда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Еврокомиссия вакили Балаш Уйвари маълум қилди.
«Еврокомиссия июнь ойи якунига қадар, яъни иккинчи чорак давомида 9 миллиард евродан ортиқ маблағ ажратади. Ушбу маблағнинг 5,9 миллиард евроси ҳарбий эҳтиёжларга, 3,2 миллиард евроси эса Украина бюджетини тўғридан-тўғри молиялаштиришга йўналтириладиган макромолиявий ёрдамга сарфланади», — дея тушунтириш берди Уйвари.
У шунингдек, ҳарбий ёрдамнинг илк транши Украина учун дронлар сотиб олишга ишлатилишини ва Еврокомиссия кейинги траншлар доирасида қурол-яроғ харид қилиш дастурларини ишлаб чиқаётганини таъкидлади.