Бугун 15 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Евроиттифоқнинг бешта давлати Руандада депортация маркази ташкил этиш бўйича келишувга эришди

Евроиттифоқнинг бешта давлати Руандада депортация маркази ташкил этиш бўйича келишувга эришди

AFP нинг хабар берилишича, депортация маркази ташкил этилиши ҳақида 16 ноябр, душанба куни расман эълон қилиниши кутилмоқда. Келишувда Германия, Австрия, Греция, Дания ва Нидерландия иштирок этмоқда.

Ушбу депортация марказига бошпана бериш ҳақидаги аризаси рад этилган, аммо ўз ватанига қайтариб юбориш имкони бўлмаган одамлар жўнатилади. Марказ фаолияти Европарламент томонидан июн ойида маъқулланган мигрантларни депортация қилиш бўйича Европа Иттифоқининг янги регламентига асосланади.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари бундай марказларни ташкил этиш ғоясини танқид қилмоқда. Хусусан, Халқаро қутқарув қўмитаси вакили Марта Веландерга кўра, Евроиттифоқнинг янги регламенти мигрантларни ЕИ ҳудудидан ташқаридаги қамоқхона типидаги муассасаларда ҳибсда сақлашни одатий ҳолга айлантириб қўяди.

Аввалроқ Руандадан ташқари Европа Иттифоқидан депортация қилинадиганлар учун марказ жойлаштириши мумкин бўлган учинчи давлатлар сифатида Қозоғистон, Ўзбекистон ва Уганда ҳам кўриб чиқилгани хабар қилинган эди.

Киритилди: Бугун 10:13. Ўқилди: 292 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар