Бугун 11 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Евроиттифоқ Хитой билан савдо урушини бошлади

Евроиттифоқ Хитой билан савдо урушини бошлади

Европа Иттифоқи бир неча ойлик ўйланишлардан кейин Хитой билан кенг кўламли иқтисодий урушни бошлашга қарор қилди. ЕИ Хитойда ишлаб чиқарилган арзон ва замонавий электромобилларга бож жорий этмоқда, деб хабар беради BBC.

Божларга нафақат хамон, коняк ва бошқа Европа маҳсулотларини тақиқлашни кўриб чиқаётган Хитой, балки Европанинг асосий автомобил ишлаб чиқарувчиси — Германиянинг автомобил заводлари ҳам қарши чиққан. Аммо Еврокомиссия масалани ЕИга аъзо 27 та давлат ўртасида овозга қўйди ва 4 октябр куни улар савдо урушини бошлашни маъқуллади.

Ғарб глобал исишнинг асосий сабаби — иссиқхона газларига қарши курашиш учун бензинга бўлган талабни камайтириш йўлида транспортни электрлаштиришни мақсад қилган бўлса ҳам, Хитой электромобилларининг кириб келишини чеклаш учун курашмоқда.

АҚШ ва Европа Хитойни ўз автомобил саноатига субсидия ажратаётганликда айбламоқда. Хитой эса мазкур айбловларга қўшилмай, Ғарб шунчаки ҳалол рақобатда хитойлик меҳнаткаш ишчилар ва муҳандисларга ютқазиб қўяётганини таъкидлади.

Қайд этилишича, сайёрадаги энг кучли иқтисодиётга эга мамлакатлар ўртасидаги янги савдо уруши ҳар қачонгидан ҳам кескин. Жаҳон иқтисодиётининг 17 фоизи Хитой ва Европа Иттифоқи ҳисобига тўғри келади, жорий йилда эришилган умумий маблағ 110 триллион доллардан ошади. АҚШда эса мазкур кўрсаткич 25 фоиздан зиёд.

АҚШ Хитой учун ўз бозорини 2024 йил май ойида деярли ёпган эди — мамлакат Хитой автомобил саноатининг барча турдаги маҳсулотлари импорти учун 100 фоизли бож жорий этган. Яқинда эса Оқ уй келажакда барча машиналарга ўрнатилган Хитой ёки Россия дастурий таъминотларидан воз кечишини маълум қилганди.

Европа Иттифоқи эса рақобатни анча эҳтиёткорлик билан бошлади. ЕИ аввалига 2023 йили адолатсиз рақобатга оид шубҳаларни текширишни бошлади, бир йилдан кейин эса Хитой электромобиллари учун божни амалдаги 10 фоиздан 30 фоизга оширишини маълум қилди.

Киритилди: 23:15 04.10.2024. Ўқилди: 3373 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!