Евроиттифоқнинг бир қатор давлатлари Венгриянинг розилигисиз Россияга қарши санкцияларни қабул қилиш йўлини тайёрламоқда, деб хабар бермоқда Politico.
"Камида олти давлат томонидан қўллаб-қувватланаётган ушбу ташаббус доирасида Россияга қарши санкциялар масаласини ҳар бир давлатнинг миллий қонунчилигига ўтказиш бўйича ҳамкорликда ҳаракат қилинмоқда", дейилади хабарда.