Ўзбекистон президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов бу ҳақда “Ishonch uz” сайтига берган интервюсида айтиб ўтди.
"Тарихда биринчи марта Марказий Осиё давлатлари ягона субъект бўлиб, ўзларининг янги мавқейини намойиш қиляпти, бу мавқени халқаро ҳамжамият тан оляпти ва мана шу асосда янги форматлар пайдо бўляпти. Бугунги кунда “Марказий Осиё+” форматларининг сони ўндан ошди. Йирик давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан мана шу формат бор.
Яқинда Самарқандда “Европа Иттифоқи + Марказий Осиё” саммити жуда самарали ўтди. Натижада стратегик ҳамкорлик декларацияси қабул қилинди.
Марказий Осиё давлатларининг сиёсати – жуда прагматик сиёсат. Мана, солиштириб кўринг, Марказий Осиё – бешта давлат, Европа Иттифоқи – 28 та давлат. Европа Иттифоқининг ялпи ички маҳсулоти тахминан 19 триллион доллар. Албатта, бизнинг прагматик манфаатимиз бор. Улар билан кимгадир ёқадими-ёқмайдими, биз, албатта, мана шу ҳамкорликда давом этамиз", — дея фикр билдирди Комилов.