“Euronews” раҳбари Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси фаолияти билан танишди. Учрашувда томонлар ахборот ҳамкорлигини кенгайтириш истиқболлари, Ўзбекистоннинг экологик кун тартибини халқаро майдонда илгари суриш, шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришига қарши кураш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни ёритишга қаратилган қўшма медиа-лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилдилар.
Шунингдек, “яшил” трансформацияни оммалаштириш, био-хилма-хилликни асраш ва глобал иқлим кун тартиби доирасида Ўзбекистон ташаббусларига халқаро ҳамжамият эътиборини жалб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Азиз Абдуҳакимов Педро Варгас Давидга экологик ташаббусларни ёритиш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун “Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишонини топширди.
Учрашув якунида хорижий делегация учун Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси бўйлаб экскурсия ташкил этилди. Меҳмонлар тизим ташкилотлар фаолияти, хусусан, экологик ҳолатлар мониторинги ва тезкор тадбирларни мувофиқлаштириш амалга ошириладиган Ситуацион марказ фаолияти билан таништирилди.