Андижоннинг миллий рақс санъати халқаро эътиборда. Вилоят туризм бошқармаси ва Европанинг йирик телеканалларидан бири — Euronews , машҳур «Андижон полкаси» рақсини суратга олиш ва уни дунё томошабинларига намойиш этишни режалаштирмоқда.
«Андижон полкаси» қувноқ ритмлари ва халқона оҳанглари билан ажралиб туриб, асрлар давомида халқимизнинг байрам ва тўйлари безаги бўлиб келмоқда. Мазкур ташаббус миллий рақсларимизни жаҳон саҳнасида кенг тарғиб этиш ва Андижон маданиятининг бой меросини дунёга танитишга хизмат қилади.