Бельгиянинг Euroclear депозитарийси 2024 йил февралдан буён музлатилган Россия активларидан олинган даромад ҳисобидан Украинага тахминан 6,6 миллиард евро ўтказди.
Маълумотларга кўра, навбатдаги тўлов — 1,4 миллиард евро — июль ойида амалга оширилиши режалаштирилган.
Euroclear ҳисоботида айтилишича, Россия активларидан тушган фоизли даромад 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 23 фоизга камайган.
Ҳозирда депозитарий балансида Россияга тегишли тахминан 200 миллиард евро миқдоридаги активлар сақланмоқда.
Украинадаги уруш бошланганидан кейин Европа Иттифоқи ва “Катта еттилик” давлатлари Россиянинг қарийб 300 миллиард евро активини музлатиб қўйган эди. Шундан 180 миллиард еврога яқини Euroclear тизимида жойлашган.
2025 йил декабрида Россия Марказий банки Euroclear’га қарши 18,17 триллион рубллик даъво киритган.