Бугун 4 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Euroclear депозитарийси Россиянинг музлатилган активларидан 3 миллиард евро маблағни ечиб олишни режалаштирмоқда

Euroclear депозитарийси Россиянинг музлатилган активларидан 3 миллиард евро маблағни ечиб олишни режалаштирмоқда

Бу ҳақда Reuters нашри хабар бермоқда.

"Гап Россия давлат активлари ҳақида кетмаяпти. Сўнгги ойлар давомида Москва Россиядаги ғарблик инвесторларнинг маблағларини мусодара қилгани сабабли Euriclear шундай ҳаракат қилмоқда", дея хабар беради агентлик манбалар ва ҳужжатларга таяниб.

Қайд этилишича, Россиянинг депозитарийда музлатилган маблағлари инвесторлар учун компенсация сифатида ишлатилади. Манваларга кўра, Euroclear 2022 йилда Евроиттифоқ санкцияларига учраган россиялик шахслар ва ташкилотларга тегишли 10 миллиард евродан 3 миллиардини қайта тақсимлайди.

Reuters буни “Евроиттифоқнинг жавоб чораларида янги босқич” деб баҳоламоқда. Ўтган йил охирида санкция режимининг ўзгартирилиши бундай тўловларни амалга ошириш имконини берди. Тўловлар Россия Марказий банкининг 200 миллиард евродан ортиқ захираларига тааллуқли эмас, аммо музлатилган активлар умумий ҳажмини камайтиради.

Агентлик қайси инвесторлар компенсация олишини аниқлай олмади, шунингдек, қайси россияликларнинг активлари ечиб олиниши ҳам номаълум.

Киритилди: 19:57 02.05.2025. Ўқилди: 493 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!