"Брюссел Қўшма Штатлардан импорт учун тарифларнинг биринчи пакетини маъқуллади, у 15 апрелдан кучга киради. 2025 йил давомида қўшимча божлар жорий этилиши режалаштирилган. Турли маҳсулотларга қўйиладиган божлар 10 фоиздан 25 фоизгача бўлади", дея хабар бермоқда нашр.
Еврокомиссия агар АҚШ "адолатли ва мувозанатли музокаралар натижаси"га рози бўлса, бу чоралар исталган вақтда тўхтатилиши мумкинлигини маълум қилди.
"Европа Иттифоқи Қўшма Штатларнинг бож тарифларини асоссиз ва зарарли деб ҳисоблайди, чунки улар ҳар иккала томонга ва бутун жаҳон иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатмоқда", дейилади Европа Кенгаши баёнотида.