Бугун 21 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

Gentra'да бир нечта машиналарни уриб, шикастлаган маст аёл ушланди

Gentra'да бир нечта машиналарни уриб, шикастлаган маст аёл ушланди

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда қора рангли, давлат рақами белгисиз Gentra автомобили ҳайдовчиси машинани пойтахт кўчаларида қоидаларни бузиб, бир нечта автомобилларга техник шикаст етказган ҳолда бошқариб юргани ва ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмай кетгани акс этган видео тарқалди.

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур автомобиль ҳайдовчиси ва ундаги йўловчиларга жиноят иши қўзғатилган.

Аниқланишича, автомобиль рулида бўлган аёл ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган. Автомобиль эса унинг олд ўриндиғида ўтирган эркакка тегишли бўлган.

"Ҳайдаётган вақтим рулни уёқдан буёққа буриб ташлади. Тўхтама деди (олд йўловчи ўриндиғида ўтирган эркак — таҳрир). Машина кўп эди, шунга довдираб қолдим. Бошқа бундай иш қилмайман", - деди руль бошқарувидаги аёл.

Олд йўловчи ўриндиқда ўтирган эркак ўзини автомобиль эгаси эканини маълум қилган. Аммо, машина унинг отасининг номида бўлган. Аниқланишича, воқеа содир бўлган вақтда у гиёҳвандлик моддаси таъсирида бўлган.

""Гашиш" моддаси эди. Telegram орқали Яккасарой туманида олдим ва уни истеъмол қилдим. Рулда ҳайдасам бўладими деди, мен рулни бердим. Шундан сўнг, шундай "ДТП" бўлиб қолди. Йўлда Damas’ни урвордик. Ундан сўнг Собираҳимов "мост"ида қизилда қолиб кетдик. Кейин, ортга қайтиб, қарама-қарши йўналишда қайтдик. 5-6 та автомобилни "ДТП" қилдик. Жабрланган ҳайдовчилардан ҳам кечиришларини сўрайман. Бошқа бундай иш қайтарилмайди", - дейди эркак.

Воқеа натижасида, бир нафар ҳайдовчига тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Маълум бўлишича, автомобиль салонида яна уч нафар аёллар ҳам бўлган. Уларнинг айтишича, ўша куни кечқурун байрам қилишган ва унда спиртлик ичимлиги истеъмол қилишган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жабрланувчиларга етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Киритилди: 13:30 20.04.2025. Ўқилди: 927 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!