Олмаотадаги ярим марафон чоғида икки нафар югурувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда спорт тадбири ташкилотчилари хабар берди.
"Almaty Half Marathonда икки иштирокчи ҳалок бўлди - 84 ёшли Аккоян Рсалиев ва 21 ёшли Нурбол Аҳмадий. Иккаласи ҳам ярим марафон масофасига (21,1 км) югуришган", - дея таъкидланади сайт.
84 ёшли Рсалиев пойганинг биринчи километрида ҳушини йўқотди ва ўпка эмболиясидан вафот этди.
Иккинчи иштирокчи 21 ёшли Аҳмади пойганинг 16-километрида вафот этди. Дастлабки сабаб - тромбоемболия ва юрак етишмовчилиги.