Бугун 22 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Еттита гол урилган ўйинда Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Марокашга ютқазди

Еттита гол урилган ўйинда Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Марокашга ютқазди

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испаниядаги халқаро ўртоқлик турнири доирасидаги кеча учинчи баҳсни ўтказди. Ислом Исмоилов шогирдларига бу сафар Марокаш рақиблик қилди.

Ўйинда африкаликлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишди. Жамоамизнинг голларига Сайфиддин Содиқов, Мўминхон Баҳодирхонов ҳамда Херес шаҳридаги йиғинга жалб этилган «Rot Veiss Ayntraxt» клуби аъзоси Хайрулло Эргашев муаллифлик қилди.

Шу тариқа, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испаниядаги йиғин Англия (1:3) ва Марокаш (3:4)га ютқазган бўлса, Канадани пенальтилар сериясида мағлуб этди (асосий вақт — 2:2).

Киритилди: 09:14 10.09.2025. Ўқилди: 1109 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!