Бугун 16 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Еттинчи TAF!25 Тошкент халқаро реклама фестивали ғолибларни эълон қилди

Еттинчи TAF!25 Тошкент халқаро реклама фестивали ғолибларни эълон қилди

Анхор боғи картинг майдонида Марказий Осиёдаги энг йирик креатив ва самарадорлик байрами — еттинчи Тошкент халқаро реклама фестивали TAF!25 бўлиб ўтди.

Халқаро реклама конференциясидаTAF!25 доирасида Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Беларус, Буюк Британия ва Сингапурдан келган креатив директорлар, маркетологлар ва PR мутахассислари қатнашиб, етти бўлимда креатив ва брендинг, таълим ва реклама коммуникациялари бўйича ўз тажрибалари ва илҳомлантирувчи кейсларини бўлишишди.

Тадбирга 2700 дан ортиқ киши ташриф буюрди. “Йил рекламалари” кўргазмасида 26 та бренд ва агентлик иштирок этиб, ўз янгиликларини тақдим этди ва махсус таклифлар тайёрлади.

Киритилди: 16:18 15.10.2025. Ўқилди: 313 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!