Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Etihad Airways Тошкентга парвозларни йўлга қўяди

 Etihad Airways Тошкентга парвозларни йўлга қўяди

BAAнинг Etihad Airways авиакомпанияси 2026 йил баҳорида Абу-Даби – Тошкент – Абу-Даби йўналиши бўйича парвозларни амалга оширишни бошлайди.

Янги рейслар доирасида авиакомпания Олмаота, Боку, Бухарест, Мадина, Тбилиси, Ереван ва Тошкентга парвозларни йўлга қўяди.

Бу хабар Венгриянинг Wizz Air бюджет авиакомпанияси Абу-Дабидаги фаолиятини тўхтатиши ва шу сабабли Тошкент ҳамда Самарқанд йўналишларидаги парвозлар бекор қилинаётганини эълон қилганидан бир кун ўтиб маълум қилинди.

Маълумот учун, Etihad Airways 2025 йилнинг биринчи ярмида 10,2 миллион йўловчи ташиб, ўтган йилга нисбатан 17 фоизга кўп ўсишга эришган.

Киритилди: 12:19 16.07.2025. Ўқилди: 434 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!