Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш муддати узайтирилди

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш муддати узайтирилди

 Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги гувоҳномаларга мажбурий алмаштириш муддати 2021 йилнинг 31 декабригача узайтирилди (бундан аввалги муддат 2020 йил 31 декабрь этиб белгиланган эди). Бу ҳақида ИИВ хабар қилди.

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар 2022 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади.

Фуқаро ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун доимий яшаш жойидаги Давлат хизматлари марказига, марказда бундай хизмат мавжуд бўлмаган ҳудудларда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлиммаларининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимларига мурожаат қилишлари керак бўлади. Бунда фуқаро биометрик паспорт, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони тақдим этиши керак.

Эски гувоҳномани янгисига алмаштириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 фоизи, ҳозирда 156, 100 сўм миқдорида тўлов ундирилади.

Киритилди: 18:11 21.11.2020. Ўқилди: 3430 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!