Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

“Эски-Жува” АЖ ишчисига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

“Эски-Жува” АЖ ишчисига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Тошкент шаҳар ИИББга 23 май куни хусусий тадбиркор Баҳром М. ариза билан мурожаат қилди. Аризага қараганда, тадбиркорнинг озиқ-овқат дўкони жойлашган “Эски-Жува” бозори маъмурияти вакили ундан ишини давом эттириши учун 500 АҚШ доллари ва 500 минг сўмлик меваларни талаб қилган.

Бу ҳақда "iibb.uz" маълум қилди.

Ўзини Умид деб таништирган эркак савдо жойларини кўздан кечираётганда Баҳром ижара пулини ўз вақтида тўламаётгани ва савдо жойи чегарадан чиққанини маълум қилган. Тадбиркор гаплари натижа бермаган. Умид эса ишни давом эттириш учун “тўлашни” талаб қилган.

Баҳром М.нинг аризасига биноан Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши кураш бўлими Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти билан ҳамкорликда махсус операция тузиб, операция давомида “Эски-Жува” АЖ бўлими мутахассиси бўлмиш Умид Ю.ни 500 АҚШ доллари олаётган вақтида қўлга олишди. 

Мазкур факт асосида жиноий иш қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.

Киритилди: 23:12 19.06.2020. Ўқилди: 2591 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!