Бугун 29 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Эртага Ўзбекистонда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Эртага Ўзбекистонда ёмғир ёғиши кутилмоқда

“Ўзгидромет” 29 декабрь, якшанба кунии Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечқурун ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 11-13 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, баъзи жойларда 12 даража илиққача бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, баъзи жойларда 15 даража илиққача бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундуз 6-11 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.

Киритилди: 12:23 28.12.2024. Ўқилди: 1268 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!