Бугун 30 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Эртага "свет"ни бир соатга ўчиринг. Негалигини биласизми?

Эртага "свет"ни бир соатга ўчиринг. Негалигини биласизми?

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан юртимизда 25 март — “Ер вақти” кунига бағишлаб махсус акция ўтказилади.

Акция доирасида барчага бир соат давомида электр энергиясини ўчириш тавсия этилади. Мақсад табиий ресурсларни асраш, тежамкорликка риоя қилиш ва бу орқали сайёрамизга ғамхўрлик кўрсатишдир.

Вазирлик барчани ушбу акцияга бефарқ бўлмасликка ва кун давомида атиги 60 дақиқага электр энергиясидан фойдаланмасликка чақиради. Бу билан сиз Ернинг табиий бойликларини асраб-авайлашга ўз ҳиссангизни қўшасиз ва бошқаларни ҳам сайёрамизга ғамхўрлик қилишга руҳлантирасиз.

Киритилди: 21:14 24.03.2025. Ўқилди: 1186 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!