Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Эртага шахмат бўйича жаҳон кубогининг 1/16 баҳслари бошланади

Эртага шахмат бўйича жаҳон кубогининг 1/16 баҳслари бошланади

Умидли шахматчиларимиз Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров кейинги босқичда.
Хабарингиз бор, шу кунларда Россиянинг Сочи шаҳрида жаҳон кубоги баҳслари давом этмоқда. Кеча юртимиз шахмат ишқибозлари учун кутилган қувончли воқеа юз берди. Хамюртимиз Нодирбек Абдусатторов мусобақанинг энг кучли шахматчиларидан бири бўлган франциялик гроссмейстер Аниш Гирини тай-брейкда мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди.

Шунингдек, умидли ёш гроссмейстеримиз Жавоҳир Синдоров перулик Хорхе Кори устидан ғалаба қозониб, 1/16 финалга йўл олган эди. 1/32 финал баҳсида биргина шахматчимиз Жаҳонгир Вохидов россиялик Павел Понкратовга мағлуб бўлди.

Эртага, 22 июль куни бошланадиган 1/16 финал босқичининг биринчи партиясида Нодирбек озарбайжонлик Васиф Дурарбайли билан кейинги босқич масаласини ҳал этса, Жавоҳир Синдоров жаҳон кубогининг 1/8 финали йўлида польшалик Пироун Каспернинг қаршилигини енгиб ўтиши лозим бўлади.

Эслатиб ўтамиз, мусобақалар жорий йилнинг 5 августига қадар давом этади.

Киритилди: 20:40 21.07.2021. Ўқилди: 3242 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!