"Барселона" ҳимоячиси Рональд Араухони сотиб олиш банди қачон ўзгариши маълум бўлди.
Diario Sport нашри хабарига кўра, Араухонинг 65 миллион еврога сотиб олиш тўлови бугун, 15 июль куни тугайди. Манбага кўра, эртадан бошлаб исталган клуб уругвайлик футболчининг шартномасини фақат 1 миллиард евро тўлаган тақдирдагина сотиб олиши мумкин бўлади.
26 ёшли Араухо 2018 йилдан буён "Барселона" сафида ўйнаб келмоқда. У асосий жамоа сафида барча мусобақаларда 175та ўйин ўтказиб, ўнта гол урди ва 7та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt экспертлари ҳимоячининг нархини 35 миллион еврога баҳолаган.