Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 25 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 6-8, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади, ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида сел келиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
24-25 март кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва нисбатан совуқ ҳаво оқими кириб келади.
24-25 март кунлари республикамизда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республикамизнинг тоғли туманларида ёмғир ёғади, ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин.
24 март куни шамолнинг тезлиги секундига 13-18, айрим туманларда 20 метргача кучайиши мумкин.
Кундузги ҳаво ҳарорати аста-секин 12-17 даража илиққача пасаяди.
24-25 март кунлари республикамизнинг тоғли туманларида қор кўчиши хавфи бор.
24-27 март кунлари республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида сел келиши хавфи бор.