Эрон Экспертлар ассемблеяси аъзоси Али Муаллимийнинг билдиришича, ассамблея раҳбариятни танлашда шахсий афзалликлар, сиёсий ва партиявий оқимлар ҳисобга олинмаслигига қасамёд қилди.
“Аъзолар диний мезонларга мувофиқ, номзодни танлайди ва овоз беради, шунинг учун хавотирга ўрин йўқ”, — деди Муаллимий.
Али Ҳоманаий республикани 36 йил бошқарган. У 28 феврал куни АҚШ ва Исроилнинг Эронга берган зарбалари чоғида ҳалок бўлди. Исроил мудофаа кучлари маълумотларига кўра, oятуллоҳнинг қароргоҳига 30 га яқин бомба ташланган.