Бугун 30 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Эроннинг Саудия Арабистонидаги авиабазага берган зарбаси натижасида АҚШнинг E-3 Sentry радар-самолёти йўқ қилинди

Эроннинг Саудия Арабистонидаги авиабазага берган зарбаси натижасида АҚШнинг E-3 Sentry радар-самолёти йўқ қилинди

27 март куни Эроннинг АҚШ авиабазасига уюштирган ҳужуми оқибатида Қўшма Штатлар Ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли "Boeing E-3 Sentry" узоқ масофали радиолокацион аниқлаш ва бошқариш ҳаво кемаси жиддий шикастланди. Гап Риёддан тахминан 100 километр узоқликда жойлашган "Шаҳзода Султон" авиабазасига йўлланган ракета ва дронлар зарбаси ҳақида кетмоқда.

WSJ хабарига кўра, ҳужум натижасида 12 нафар америкалик ҳарбий хизматчи яраланган.

Шикастланган самолёт суратларига кўра, асосий зарба радар ўрнатилган қисмга тушган ва портлаш оқибатида ҳаво кемасининг орқа қисми узилиб кетган.

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига яқин бўлган Fars агентлигининг таъкидлашича, ҳужум "Shahed" типидаги дрон ёрдамида амалга оширилган.

Киритилди: Бугун 18:02. Ўқилди: 532 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!