Бугун 28 март, 2026 йил, шанба

O'ZB

Эроннинг Саудия Арабистони авиабазасига уюштирган ҳужумлари натижасида 29 нафар АҚШ аскари яраланди

Эроннинг Саудия Арабистони авиабазасига уюштирган ҳужумлари натижасида 29 нафар АҚШ аскари яраланди

Ўтган ҳафта давомида Саудия Арабистонидаги АҚШнинг Шаҳзода Султон авиабазасига қилинган Эрон ҳужумларида 29 нафар америкалик ҳарбий хизматчи жароҳат олди.

Бу ҳақда Times of israel манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Базага шу ҳафта бошида икки марта ҳужум қилинган, жумладан, битта ҳодиса натижасида 14 нафар америкалик ҳарбий хизматчи жароҳат олган. Кеча Эрон авиабазага олтита баллистик ракета ва 29 та дрон отди, натижада камида 15 нафар ҳарбий хизматчи, жумладан, беш нафари жиддий жароҳат олди. АҚШ расмийлари дастлаб камида 10 нафар америкалик ҳарбий хизматчи, жумладан, икки нафари жиддий жароҳат олганини хабар қилишган.

Киритилди: Бугун 15:30. Ўқилди: 493 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!