Бугун 8 август, 2026 йил, шанба

O'ZB

Эроннинг Кешм оролида портлашлар содир бўлди

Эроннинг Кешм оролида портлашлар содир бўлди

Пайшанба куни кечқурун Эроннинг Кешм оролида кучли зарба тўлқини билан бирга кучли портлашлар эшитилди.

Эрон ОАВлари хабар беришича, гувоҳлар оролнинг шарқий қисмида бир неча портлаш содир бўлганини маълум қилган.

Tasnim агентлиги хабарига кўра, портлашлар Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг Ҳормуз бўғозига кираверишдаги “душман нишонлари”га қарши олиб бораётган операциялари билан боғлиқ.

Қайд этилишича, воқеанинг қўшимча тафсилотлари яқин соатларда эълон қилинади.

Қешм ороли Ҳормуз бўғозида жойлашган бўлиб, дунёдаги асосий нефть ташиш йўлларидан бирига яқинлиги туфайли стратегик аҳамиятга эга.

Киритилди: 09:30 07.08.2026. Ўқилди: 715 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!