Эрон Исроилнинг Тел-Авив яқинидаги Бат-Ям шаҳрига берган зарбаларидан сўнг 35 га яқин одам бедарак йўқолган. Бу ҳақда Ynet портали Исроил ички фронт қўмондонлигига таяниб хабар бермоқда.
Ynet аввалроқ маҳаллий полицияга таяниб, Бат-Ям шаҳрида Эроннинг Исроил ҳудудига якшанбага ўтар кечаси уюштирган ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 4 нафарга етгани ҳақида хабар берган эди.
"Ички фронт қўмондонлиги Бот-Ямдаги зарба жойида 35 га яқин одам бедарак йўқолган деб тахмин қилмоқда", — дейилади портал нашрида.