Эроннинг Тель-Авив чеккасидаги турар-жой биносига ракета зарбаси бериши оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Times of Israel нашри хабар берди.
Times of Israel нашрининг ёзишича, Тель-Авивнинг Бат-Ям чеккасида ҳалок бўлганлар орасида икки бола ҳам бор. Яна 137 киши жароҳатланган, 35 га яқин киши бедарак йўқолган. Бинонинг ўзи қулаш хавфи остида, қутқарувчилар ичкарида қолган жабрланганларни топишга шошилмоқда.