Исроил Атом энергияси халқаро агентлиги (МАГАТЭ) томонидан кузатилаётган Эрон ядровий иншоотларига ҳужум қилди.
Эроннинг БМТдаги доимий вакили Амир Саид Иравоний БМТ Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишидан сўнг журналистларга шундай деди.
Унга кўра, ҳарбий ва фуқаролик инфратузилмаларига ҳам зарба берилган.
Дипломатнинг айтишича, ҳужумлар Қўшма Штатларнинг тўлиқ кўмагида амалга оширилган. Иравани, шунингдек, Хавфсизлик кенгашини Исроил зарбаларини тўхтатиш учун шошилинч чоралар кўришга чақирди.