Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Теҳрон, Караж ва Санандаж ҳудудларида бир нечта портлаш овозлари эшитилган.
"Исроил расмийлари зарбаларни тасдиқлаб, ҳужумдан 1 октабр куни Исроилга берилган зарбадан кейин Эронни жиловлаш мақсад қилинганини билдирди", дея хабар беради Ахios.
Шунингдек, Суриянинг Дамашқ ва Ҳомс шаҳарларида ҳам портлашлар кузатилмоқда. Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Исроил самолётлари томонидан учирилган ракеталарни уриб туширишга ҳаракат қилмоқда.