Эрон Фиқҳ кенгаши аъзоси Алиризо Арофий амалдаги президент Масъуд Пизишкиён ва Олий суд раиси Ғулом-Ҳусайн Муҳсиний билан бирга Муваққат кенгаш аъзоси этиб тайинланди.
Ушбу орган янги олий раҳбар сайлангунига қадар, Эрон олий раҳбари вазифаларини бажаришга масъул бўлган тузилмадир. Аърофий вақтинчалик раҳбарлик кенгашида амалдаги президент Масъуд Пизишкиён ва бош қози Ғулом-Ҳусайн Муҳсиний билан биргаликда фаолият олиб боради.
"67 ёшли Аърофийнинг ушбу кенгашдаги аъзолиги нуфузли ҳакамлик органи — Манфаатлар кенгаши томонидан тасдиқланган. У таниқли шиа диний арбоби бўлиб, Али Хоминаийнинг ишончли кишиларидан бири бўлган", дея ёзмоқда Al Jazeera.
Шунингдек, Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Ларижоний ҳам мамлакат бошқаруви жараёнида муҳим рол ўйнаши кутилмоқда.