Бугун 19 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Эронлик олимлар 2024 йилда ядровий қурол учун технологияларни олиш мақсадида икки марта яширин равишда Россияга борган

Эронлик олимлар 2024 йилда ядровий қурол учун технологияларни олиш мақсадида икки марта яширин равишда Россияга борган

Эронлик олимлар 2024 йилда ядровий қурол учун технологияларни олиш мақсадида икки марта яширин равишда Россияга борган — Financial Times.

2024 йил ноябрида эронлик олимлар ва ядровий мутахассислар гуруҳи Россияга ташриф буюриб, ядровий қурол яратишда қўлланилиши мумкин бўлган махфий технологияларни олишга ҳаракат қилган, дея ёзмоқда нашр манбаларига таяниб.

Financial Times маълумотларига кўра, Россияга Шахид Беҳешти университети, Озодий исломий университети ва Малики Аштар технология университети (Эрон мудофаа вазирлиги назоратида остида) тадқиқотчилари келган.

Эронлик мутахассислар фуқаровий ва махфий ҳарбий технологиялар билан шуғулланадиган “Лазерные системы” компанияси вакиллари билан учрашган. Бу компания АҚШ санкцияслари остида ҳисобланади.

АҚШ Марказий разведка бошқармасининг (МРБ) собиқ таҳлилчиси Жим Лэмсон ва эксперт Жеймс Мартиннинг маълумотларига кўра, эронликлар Россияга ташрифлар пайтида “ядровий қурол конструкциясини синовларсиз текшириш имконини бериши мумкин бўлган” лазер технологияларини олишга уринишган.

Financial Times'нинг қайд этишича, эронлик олимлар 2024 йилда камида икки марта Россияга келган, 2025 йил феврал ойида эса “Лазерные системы” компанияси ходими Андрей Савин Теҳронга борган.

Киритилди: Бугун 19:25. Ўқилди: 335 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!