«Интер» ҳужумчиси Меҳди Тереми трансфер ойнаси вақтида жамоани ўзгартириши мумкин.
Журналист Маттео Мореттонинг хабарига кўра, 32 ёшли эронлик футболчи А Сериядаги дебют мавсуми муваффақиятли чиқмаган. Миланликлар Тереми борасида таклифлар бўлса, у билан хайрлашишга тайёр.
Футболчи хизматига «Ноттингем Форест» клуби жиддий қизиқиш билдирган. Клуб аллақачон унинг вакиллари билан эҳтимолий трансфер бўйича музокара ўтказган.
Якунланган мавсумда Тереми «нераззурилар» сафида барча турнирларда 43 ўйинда 3та гол урган ва 9 ассистни қайд этган. Унинг клуб билан битими 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.